23:25 / 03.08.2015
3123

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси Asia Alliance Bank банкига 3 млн доллар тақдим қилди

2015 йилнинг 29 июлида Ўзбекистондаги “Asia Alliance Bank” АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ўртасида 3 млн доллар миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим қилиш ҳақида келишув имзоланди.

Бу маблағлар Ўзбекистондаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун тақдим қилинади.

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси Ислом тараққиёт банки гуруҳига киради.

Ислом тараққиёт банки ваколати соҳасига шариат қонунларига мувофиқ ҳолда хусусий сектордаги лойиҳаларни молиялаштиришни таъминлаш билан хусусий секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш орқали банкка аъзо давлатлар иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш киради. Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси давлатлар ва хусусий ташкилотларга хусусий корхоналарни ташкил этиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради.

Top