08:20 / 04.08.2015
3804

“ЛУКОйл” Жанубий Корея банклари ёрдамида Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштирмоқчи

“ЛУКОйл” компанияси президенти Вагит Алекберов Ўзбекистондаги Қандим конлари гуруҳида иш олиб бориш лойиҳасини молиялаштиришга Жанубий Корея банкларини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, айни пайтда Ўзбекистондаги лойиҳаларни Осиё тараққиёт ва тикланиш банки молиялаштирмоқда.

“Бугун Жанубий Корея банклари билан музокаралар олиб бормоқдамиз, негаки Hyundai Ўзбекистондаги Қандим конида завод қуриш бўйича тендерда ғалаба қозонди, ва у ердаги банклар лойиҳавий молиялаштиришга тайёрланмоқда”, – унинг сўзларини келтиради “ЛУКОйл оверсиз” нашри.

Top