08:06 / 04.08.2015
1893

Фернандо Торрес: Примерода “Атлетико” билан ғалаба қозониш учун ҳаётимни беришга тайёрман”

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес Испания чемпионатида ўз клуби билан ғалабага эришиш ҳаётидаги асосий мақсади эканлигини айтди.

“Мен учун ҳали қўлга киритишни истайдиган унвонларим бор. Мисол учун, мен Испания чемпионати соҳиби бўлмаганман. Мен ҳеч қачон Примерода чемпион бўлмаганман ва “Атлетико” билан бунга эришиш ажойиб иш бўларди. Мен Испания чемпионатида ғолиб бўлиш учун ҳаётимни берган бўлардим.
Мен ғалабалар қозонишни истайман, ўзимни аъло даражада ҳис қилмоқдаман ва юқори даражада иштирок этиш учун куч-ғайратга тўламан. Менда ҳали анча йиллар бор ва мен бу йиллардан “Атлетико”да завқ олишни истайман. Одамлар бу завқ билан мен билан бўлишишларини истайман. Унвонлар ютишни истайман ва бу жорий мавсумдами, кейинги мавсумлардами амалга ошиши аҳамиятсиз”, дейди 31 ёшли иқтидорли футболчи.

Top