00:25 / 06.08.2015
3148

Алишер Усмонов “Арсенал” янги мавсумда Англия чемпиони бўлиши мумкинлигини айтмоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби акционери ҳисобланадиган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов “Арсенал” янги мавсумда Англия чемпионатининг олий мукофотига сазовор бўлиш учун муносиб иштирок этиши мумкинлигини айтмоқда.

“Агар “Арсенал” оғир жароҳатларга йўлиқмаса, Венгерда “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” билан рақобатлашишга ажойиб имконият бўлади. Чемпионлик тақдири шу тўрт жамоа ўртасида ҳал бўлади.

Венгер йиққан жамоа, битта позициядан ташқари, Европа кубоклари учун ҳам муваффақиятли курашишга тайёр”, деб айтмоқда Усмонов.

Top