01:23 / 06.08.2015
3977

Буюк Британиянинг энг нуфузли ислом имоми “ИШИД”ни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда

Буюк Британияда “ИШИД” террорчилик ташкилоти жангариларини қўллаб-қувватлашда мамлакатдаги энг нуфузли имомлардан бири Анжем Чаударига айблов қўйилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Лондонда 5 августда бўлиб ўтган суд жараёнида Чаудари ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини айтган.

Қайд этилишича, Чаудари “ИШИД” жангариларини қўллаб-қувватлашга таъсир ўтказиш ва жалб этиш воситаси сифатида интернетда чоп этилган маърузаларидан фойдаланганликда айбланмоқда.

Суд имомни 28 августгача ҳибсда улшаб турилишига қарор қилди.

Агар суд Чаударини айбдор деб топса, унга 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Top