01:35 / 06.08.2015
2271

ЦСКА “Спарта” устидан ғалаба қозониб, Чемпионлар Лигаси саралашининг кейинги босқичига йўл олди

Москванинг ЦСКА клуби Праганинг “Спарта” клуби устидан Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг жавоб учрашувида меҳмонда ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Прагадаги “Женерали Арена-Летна” стадионида ўтган учрашув 3:2 ҳисоби билан армияликлар фойдасига якунланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасидаёқ ЦСКА 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди, бироқ ўйиннинг қолган қисмида жамоа ўйин тақдирини ўз фойдасига буришга муваффақ бўлди. ЦСКАда тўпларни Аҳмад Муса (дубль) ва Алан Дзагоев киритди. Шу тарқиқа, мураббий Леонид Слуцкий бошчилигидаги жамоа мусобақанинг 4-саралаш босқичига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашув 2:2 ҳисобида якунланган эди.

Чемпионлар Лигаси саралаш босқичи. 3-тур
“Спарта” (Чехия) – ЦСКА (Россия) – 2:3
Голлар: Крейчи, 6, Фатаи, 16 – Муса, 35, 51, Дзагоев, 76.
Огоҳлантиришлар: Фридек, 28, Гушбауер, 89 – А. Березуцкий, 73.
Четлатиш: Матейовски, 65

Top