21:47 / 06.08.2015
2874

Ўзбекистонда 10 августдан 1876 та мактаб ярмаркаси ўз ишини бошлайди

Ўзбекистон бўйлаб 10 августдан 1876 та мактаб ярмаркаси ўз ишини бошлайди. Бу ярмаркаларда ўқув йили учун зарур барча ашёларни сотиб олиш мумкин бўлади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today ахборот агентлиги.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 970 та ярмарка умумий ўрта мактабларда, 232 таси академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида, 398 таси аҳоли пунктларининг гавжум жойларида, 276 таси йирик савдо нуқталари ҳудудида ташкил этилади. Бундан ташқари, август ойи давомида 130 та кўчма автодўконлар фаолият юритади. Бу кўчма дўконлар тоғ ва дашт аҳоли пунктларидаги аҳолига хизмат кўрсатади.

Расталардан 26 та номдаги ўқув қуроллари ва маҳсулотларини сотиб олиш мумкин бўлади. Шунингдек, мактаб бозорларида болалар пойафзали, кундалик кийимлар ва спорт кийимлари сотилади. Кўпчилик маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мактаб бозорлари ҳудудида тўлов терминаллари амал қилади. Бунинг эвазига маҳсулотларни нақд пул билан бир қаторда пластик тўлов карталари (узкарт, виза, онлайн) ёрдамида олиш мумкин бўлади.

Top