17:43 / 06.08.2015
1878

"UZ” ҳудудидаги доменлар сони 21,86 мингтага етди

Ахборот технологиялари ва коммуникация ривожлантириш вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг I ярим йиллигида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлиси ўтказилди. Унда Миллий контентни ривожлантириш йўналишида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш кераклиги алоҳида таъкидланди. Бу ҳақда telegraf.uz нашри хабар берган.

Маълумотларга кўра, ўтган даврда UZ” ҳудудидаги доменлар сони 21,86 мингтага етди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият юритаётган корхоналар томонидан 2,17 триллион сўмлик хизмат кўрсатилди ҳамда ушбу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга ўсди. Хусусан, бу йўналишда аҳолига 1,5 триллион сўмлик, компьютер дастурлари билан боғлиқ 110,1 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилди.

Жорий йилнинг март ойида ишга туширилган www.data.gov.uz порталига айни дамга қадар 464та очиқ маълумотлар жойланди ва Ягона порталда кўрсатилаётган хизматлар сони 449тага етди.

Top