17:42 / 07.08.2015
2752

Каттақўрғонда аҳолидан ноқонуний пул йиғиб юрган электр тармоғи ходимлари қўлга олинди

Каттақўрғонда аҳолидан ноқонуний пул йиғиб юрган электр тармоғи ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Қорадарё электр тармоқлари корхонасида аҳоли билан ишлаш бўйича назоратчи вазифасида ишлаб келган Ваҳобиддин Остонов фуқаро Нигора Ражабовадан электр бўйича қарзларини “йўқ қилиб бериш” учун дастлаб 300 минг сўм, сўнг яна 200 минг сўм олган.

Бундан ташқари, қонунбузар Қорабек қишлоғида истиқомат қилувчи Даврон Элбоевдан 100 доллар ва 700 минг сўм, фуқаролар Дилбар Аҳмедовадан 50 доллар, Ҳусниддин Норқуловдан 100 минг сўм, Менглихол Ўсаровадан 140 минг сўм, Феруза Искандаровадан 200 доллар, Зайнаб Туриевадан 700 минг сўм олган. У кўплаб бошқа фуқаролардан пул олиб, уларни кассага топширмаган ва ўзлаштирган.

Текширув натижасида худди шу усулда ушбу тармоқнинг бошқа ходимлари – назоратчилар Ойбек Бобомуродов, Учқун Раҳимов, монтёр Эшмурод Эшқувватов, техник Рустам Авазов, уста Олимжон Худоёровлар аҳолидан пул тўплаб юргани маълум бўлди. Ушбу гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.

Top