13:14 / 07.08.2015
3049

Қорақалпоғистонда Samsung Engineering’дан ноқонуний ишдан бўшатилган фуқаро иш ўрнига қайта тикланди

2015 йилнинг биринчи ярмида Қўнғирот туман прокуратураси томонидан 113 мурожаат кўриб чиқилиб, улардан 57таси қаноатлантирилди. Бу билан 80 фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Туман прокурори Янгабой Бобожоновнинг берган маълумотларига қараганда, фуқаролар мурожаатлари асосан ўтказилган текширувлар жараёнида ноқонуний қарорларга нисбатан 2та протест келтирилиб, 3 шахс интизомий, 5 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Иг ҳақларини ундириш бўйича судларга 40та ариза киритилди.
Жумладан, фуқаро Темур Сапаровнинг Samsung Engineering CO LTD корхонасидан ноқонуний бўшатилганлиги сабабли қайта ишга тиклашни сўраб ёзган аризаси кўриб чиқилиб, унинг илтимоси қаноатлантирилди ва фуқаро иш жойига қайта тикланди.
Фуқаро Ш. Сержанованинг “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси акциядорлик компаниясининг Қорақалпоқ газ қувурлари бошқармасидга қарашли турар жойлардан яшаш учун жой берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати прокуратура аралашуви билан ҳал қилиниб, унга турар жой ажратиб берилди.
Бошқа турдаги мурожаатлар ичида алимент ундириш масаласи муҳим ўрин тутди. Жумладан, фуқаро Н. Утегенова 2 нафар фарзандининг таъминоти учун ажратилган алимент тўловини С. Алламбергеновдан ундириб беришни сўраб мурожаат қилди. Бу ариза ҳам прокуратура аралашуви билан ҳал этилиб, 1.775 млн сўмлик алимент ундириб берилди.

Top