18:55 / 07.08.2015
3362

Хитойлик эр ўз рафиқаси учун 150 кг оғирликдаги танга эвазига бриллиант узук сотиб олди

Хитойда истиқомат қилувчи Лян Лян ўзининг рафиқаси учун бриллиант тошли никоҳ узугини 12 минг Хитой юанига харид қилди ($1,9 мингдан ортиқроқ). Хитойлик харидор мазкур пулларни умумий оғирлиги 150 кг бўлган тангаларда тўлади, деб ёзмоқда South China Morning Post нашри.

30 ёшли Лян Лян тангаларнинг Фуян шаҳар округидаги (Аньха провинцияси). Дўконлардан бирига олиб келиб тўлаган. Пулларни санаш билан тўрт нафар ходим шуғулланган. Ҳисоб-китоб учун улар ярим кун вақт сарфлашган. Хитойлик Лян ўз севгилисини 20 йилдан буён яхши кўриб келган ва унга ўша пайтдаёқ пул топгач, уйланишга ваъда берган.

Куёвнинг сўзларига қараганда, иккита заргарлик буюмлари дўкони унга никоҳ узугини сотишдан бош тортган. Тангалар эвазига сотишга рози бўлган дўкон вакиллари эса ушбу тангаларни «ҳақиқий муҳаббатнинг энг яхши исботи» сифатида ўзига хос ном беришган.

Top