07:13 / 08.08.2015
2821

Мутко: баъзи одамлар РФИга уч йиллаб ишга келмаган бўлса ҳам маош олиб юрган

Россия спорт вазири Виталий Мутко Россия футбол иттифоқидаги муаммолар хусусида тўхталиб ўтди.

“Сизга маълумки, РФИдан 30 киши ишдан бўшатилди. Улар орасида шундай одамлар борки, уч йиллаб ишга келмаган, бироқ маошни олиб юраверган.

Умуман, федерацияларнинг ролини ўзгартириш керак. Балки энди қонунан ўзгартириш вақти келгандир. Биз одамлар нимага, натижа бор-йўқлигига жавоб беришларини билишимиз керак”, деб айтди Мутко.

Мутко 2 сентябрда бўлиб ўтадиган РФИ президенти лавозимига асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Top