09:42 / 09.08.2015
2198

Альп тоғларида ҳалок бўлган йўловчиларнинг қариндошлари Germanwings билан АҚШда судлашади

Альп тоғларида қулаган самолётда ҳалок бўлган йўловчиларнинг қариндошлари Germanwings компанияси устидан АҚШ судига арз қилмоқчи. Бу ҳақда Bild am Sonntag нашри ёзмоқда.
“Биз АҚШда даъво аризаси тайёрламоқдамиз ва талабимиз ижобий ҳал қилинишига умид қилмоқдамиз”, – деди 39 оиланинг манфаатларини ҳимоя қилаётган юрист Эльмар Гимулл.
Унинг таъкидлашича, аризада самолёт бошқаруви психик муаммоларга эга учувчига қандай қилиб ишониб топширилгани масаласи кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, оилалар ҳар бирларига 200 минг евродан товон пули тўланиши кераклигини таъкидламоқда.

Top