21:47 / 09.08.2015
6752

Тошкентда ўқув маркази мураббийи абитуриентдан чет тилларига ўқишга кириш учун 8 минг доллар сўради

Тошкентдаги ўқув марказларидан бирида дарс берувчи Нигина Самедова қўл остида таҳсил кўраётган абитуриентлардан бирини ўқишга киритиб қўйиш учун 8 минг доллар сўради. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Сожида Эрназарова исмли аёл жияни С. Райимовни тест имтиҳонларига тайёрлаш учун Тошкентга олиб келиб, ўқув марказига жойлади. Бу ерда дарс берувчи Самедова аёлнинг ишончига кириб, инглиз тили таълими йўналишида нуфузли таниши борлигини ва 8 минг доллар эвазига бу ишни ҳал қилиб бера олишини айтди. Аммо аёл бу фирибгарлик ҳақида прокуратурага хабар берди. Натижада Самедова қўлга олиниб, жавобгарликка тортилди.

Top