22:33 / 10.08.2015
4295

“Турк оқими” газ қувурининг қурилиши 11,4 млрд еврога баҳоланмоқда

“Турк оқими” газ қувурининг 4 та қувурига эга қўринишининг қурилиши нархи  11,4 млрд еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Газпром” концернининг лойиҳаларни бошқариш департаменти бошлиғи ўринбосари Алексей Серебряков маълум қилди.  

“Турк оқими”нинг бир қувури нархи 4,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.

“Лойиҳанинг лойиҳавий конфигурацияси бўйича газ қувурининг тўртта қувурини қуриш кўзда тутилган, бу қувурлар босқичма-босқич киритилади. Умумий қурилиш ҚҚСсиз 11,4 млрд долларни, газ қувурининг биринчи қувурининг нархзи эса ҚҚСсиз 4,3 млрд еврога яқинни ташкил қилмоқда”, деб айтди Серебряков.

Аввалроқ Россия Туркияга “Турк оқими”нинг қувватини, яъни бир қувурли ёки тўрт қувурли бўлишини танлаш ҳуқуқини тақдим қилгани маълум қилинганди.   

Top