10:14 / 10.08.2015
6180

Франциялик депутат: биз “Мистрал”лар бўйича келишувдан воз кечиб хато қилдик

Франция айрим иттифоқчилари томонидан ўтказилган ташқи босим остида иккита “Мистраль” тоифасидаги вертолёт ташувчи кемаларини Россияга етказиб бериш бўйича шартномани бекор қилиб, катта хатога йўқ қўйди ва жиддий моддий зарар кўрди. Бу ҳақда Республикачилар мухолиф партияси депутати Тьерри Мариани баёнот берди.

“Биз санциялар режимига қатъий амал қиламиз – айрим иттифоқчиларимиз, хусусан, америкаликлар босими остида. Шу пайтнинг ўзида айрим давлатлар уларни четлаб ўтмоқда ва АҚШ биринчи сафларда!”, – деди у Figaro газетасига берган интервьюсида.

Жумладан, унинг фикрича, маълум дипломатик чекловлар ва тўсиқларга қарамай, АҚШнинг айрим компаниялари Россия билан самарадор ҳамкорлик олиб боришда давом этмоқда.

“Бу Москва ва АҚШнинг Bell Helicopter фирмаси ўртасида Россияда корхона очиш борасидаги келишувда ҳам яққол намоён бўлади. Ёки Франция “Мистрал”лар шартномасидан воз кечган куни NASA’нинг Россия космик агентлиги билан 490 млн шартнома имзолаганини олайлик”, – қўшимча қилди Мариани.

Top