15:38 / 10.08.2015
11212

Тошкентда таъсири сезилган зилзила ўчоғи Афғонистон шимолида бўлгани аниқланди

2015 йилнинг 10 август куни маҳаллий вақт билан 15:05 ер силкиниши сезилганини хабар қилган эдик.

АҚШнинг USGS/NEIC лойиҳаси маълумотига кўра, мазкур зилзила ўчоғи Афғонистон шимолидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган бўлиб, 200 километр чуқурликда содир бўлди.

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридан 287 километр шимоли шарқда, Тожикистон ва Ҳиндистон чегаралари оралиғида рихтер шкаласи бўйича 6 баллик зилзила қайд этилди.

Унинг тўлқинлари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳри ва Фарғона водийсида ҳам 2,5-3 баллик куч билан қайд этилди.

Top