20:59 / 10.08.2015
7495

Ургут туманида “Чорчинор” номли болалар оромгоҳи фойдаланишга топширилди

Болалар оромгоҳларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурга мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Чорчинор” болалар оромгоҳи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур болалар соғломлаштириш оромгоҳи туман марказидан 4 км узоқликда – тоғ ён бағирларидаги сўлим ва баҳаво масканда жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 7,8 гектарни ташкил этади.

Авваллари оромгоҳдаги ўринлар сони 300тани ташкил этган бўлса, қайта қурилган маскан бугун 400 нафарга яқин болажонни ўз қучоғига олган. Оромгоҳда барпо этилган 6та ётоқ павильони замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Ҳар бир ётоқхонада алоҳида ҳожатхона ва душхона мавжуд бўлиб, болалар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. “Маънавият-маърифат” маскани, тиббиёт мажмуи, мазали ва дармондориларга бой таомлар тайёрланувчи ошхона, ёзги амфитеатр, ложувард сузиш ҳавзаси, спорт мажмуаси ёш авлод камолотига хизмат қилмоқда.

Top