19:12 / 11.08.2015
6026

2015-2016 ўқув йилида 631 минг нафар ўқувчилар учун "Президент совғаси" тайёрланди

Жорий йилда Ўзбекистон бўйича 29та янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилди, 219та мактаб реконструкция қилинди, 136та мактаб капитал таъмирланди.

Бу ишлар учун 341,8 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунингдек, 2015 йилда 275та мактабгача таьлим муассасалари капитал таъмирланиши давом этмоқда.
2015 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 221 спорт иншоотлари, 5та болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ишлари бажарилди ва ушбу ишлар учун 239,3 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Ўқувчиларни дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш мақсадида янги ўқув йили учун 454 номдаги 25,7 миллион нусха дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилди ва таълим муассасаларига етказилди. Бундан ташқари, жорий йилда 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар учун жами 641,3 минг нусха чет тили дарсликлари, 2-синфлар учун 591,9 минг нусха, 3-синфлар учун 593 минг нусха дарслик ва машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун 62,6 минг нусха методик қўлланма ва мультимедиа иловалари чоп этилди.

2015-2016 ўқув йилида республикадаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига 631 минг нафар ўқувчиларнинг келиши кутилмоқда ва улар учун 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тайёрланиб, умумтаълим мактабларига етказилди.

Top