22:16 / 11.08.2015
3924

Испания чемпионатида “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги учрашувлар бошқа саналарга кўчирилди

Яқин орада бошланадиган Испания чемпионатининг баъзи учрашувлари бошқа саналарга кўчирилди, деб хабар бермоқда As испан нашри.

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги биринчи “эл-класико” учрашуви 8 ноябрдан 22 ноябрга кўчирилди, иккинчиси эса 10 апрелда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Испания Кубоги финали аввал режалаштирилгандек 21 майда эмас, балки 7 майда бўлиб ўтади.  

Шунингдек, мавсум бошланиши муддати ҳам ўзгартирилди. Лига президенти Хавьер Тебас чемпионат 15 августда бошланишини талаб қилмоқда, бироқ Испания олий спорт суди чемпионатга 22 августда старт бермоқчи.  

Top