17:37 / 12.08.2015
2393

Alibaba Group 2 йил ичида ўз акциялари муваффақияти учун 4 млрд доллар сарфлайди

Хитойдаги йирик Alibaba Group интернет-холдинги яқин икки йилда инвесторларнинг Хитой иқтисодиётининг келгусидаги тараққиётига шубҳа билан қарай бошлагани фонида қиймати тушиб кетган акцияларининг мустаҳкамлиги учун 4 млрд доллар сарфлайди.

Компаниянинг чораклик ҳисоботида хабар қилинишича, ушбу қарор акциядорлар йиғилиши вақтида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Хитой бозорининг ривожланиш суръати пасайгани ҳамда ташқи инвесторларнинг ишончсизлиги каби омиллар туфайли компаниянинг бозор қиймати 100 млрд долларга камайди.

Top