06:56 / 12.08.2015
12579

Душанбе, Остона ва Ашхободдаги президент саройлари дунёдаги энг яхши президент қароргоҳлари ўнталигига киритилди

Тожикистон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон президентларининг қароргоҳлари президентлар учун расмий қароргоҳ сифатида хизмат қилувчи дунёдаги энг яхши президент қароргоҳлари ўнталигига киритилди, деб хабар бермоқда 12news.uz портали.  

Theestle.net маълумотларига кўра, ушбу рейтингда АҚШ президентининг Вашингтондаги қароргоҳи – Оқ уй етакчилик қилмоқда. Юқори учталикдан Тожикистон президентининг Душанбедаги Миллатлар саройи ва Қозоғистон президентининг Остонадаги “Оқўрда” саройи ҳам ўрин олди.

Сўнгра рўйхатда Дубайдаги БАА раҳбари қароргоҳи, Прагадаги “Пражский град” қўрғони, Москвадаги Катта Кремль саройи, Ашхободдаги “Оғузхон” сарой мажмуаси (Туркманистон), Яундедаги (Камерун) президент саройи, Тайбэйдаги президент саройи (Хитой Тайпейи) ва Аккрадаги (Гана) президент саройи келмоқда.

    Тожикистон президентининг Душанбедаги Миллатлар саройи

Қозоғистон президентининг Остонадаги “Оқўрда” саройи

Москвадаги Катта Кремль саройи

Ашхободдаги “Оғузхон” сарой мажмуаси

Top