08:04 / 12.08.2015
2349

Эрдўған Туркия хавф бартараф этилмагунча террорчилар билан курашишини маълум қилди

Туркия мамлакат ҳудудидаги террорчилик гуруҳлари тўлиқ бартараф этилмагунга қадар фаол чоралар кўради, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.

“Биз террорчилар (Курдистон ишчи партияси) мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам катта талофат кўрганини биламиз. Биз хавфсизлигимизга хавф солаётган “ИШИД”га қарши операциялар ўтказмоқдамиз. Бу гуруҳлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ – террорчи ҳамма ерда террорчи. Биз бу хавф тўлиқ баратараф этилмагунга ва Туркияда бирорта ҳам террорчи қолмагунига қадар курашни давом эттирамиз”, деб айтди мамлакатнинг бош штаби бошлиғи, генерал Нажот Ўзелга мукофот бераётган пайтда Эрдўған.
Эрдўған “курол овози ўчишини эмас, ундан воз кечилишини” талаб қилмоқда.

Top