09:26 / 12.08.2015
2753

Ўзбекистонда керамик тоштахталар ишлаб чиқариш 2020 йилга бориб 1,5 баробарга ортади

Қурилиш ишларида қўлланилувчи керамик тоштахталар ишлаб чиқарилиши Ўзбекистонда 2020 йилга бориб қарийб 1,5 баробарга ортади. Мазкур турдаги қурилиш ашёси 2015 йилда 7,8 миллион квадрат метр ҳажмда ишлаб чиқарилиши кутилаётган бўлса, 2019 йилда 11.5 млн квадрат метрга етиши расман маълум қилинди.

Ушбу рақамлар “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган.

Айни пайтда керамик тоштахталарни асосан 2010 йили Сирдарё вилоятида 12,3 млн долларлик сармоя ҳисобига иш бошлаган “Peng Sheng” ўзбек-хитой қўшма корхонаси етказиб бермоқда. Бугунги кунда корхонада йилига 4 млн квадрат метр ҳажмдаги керакмик тоштахталарни ишлаб чиқарилади. Яна бир йирик корхона эса 2015 йилда “Жиззах” ЭИЗда ишга туширилиши белгиланган, умумий қиймати 19 млн долларни ташкил этувчи «Italceramica» МЧЖ ҳамда «CITI B&T» Италия компанияси ҳам сирланган ва безакли керамик тоштахталар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Мазкур цех йилига 3 млн квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ўзбекистон ички бозорида керамик тоштахталарга бўлган йиллик талаб эса тахминан 10 млн квадрат метрни ташкил этади.

Top