17:09 / 12.08.2015
3092

Швеция қирғоқлари яқинида сув остида 500 йил яхши сақланган ёғоч маҳлуқ боши топилди

Швециянинг Роннеби шаҳри яқинида 500 йиллар муқаддам чўкиб кетган данияликлар кемасининг тумшуқ қисмини безаб турган ёғоч маҳлуқ боши топилди, дея хабар тарқатди The Local нашри.

Афсонавий маҳлуқ боши кўринишидаги топилма ёғочдан ишланган бўлиб, оғирлиги 300 килограммдан зиёдроқ. Ёғоч топилма июнь ойида аниқланган бўлса ҳам, уни эндигина сув юзасида кўтариб чиқаришнинг уддасидан чиқилди.

Мутахассисларнинг тасдиқлашича, Дания ҳудудини 1481–1513 йилларда бошқарган қирол Ханс даврида «Грибхунден» деб номланган данияликлар кемаларининг тумшуқ қисмини жониворлар боши билан безаш анъанаси мавжуд бўлган. Кема эса бортида келиб чиққан тасодифий ёнғин туфайли чўкиб кетган. Ёғоч бош сув остида 500 йилдан зиёд вақт турган бўлса ҳам, унга ҳеч қандай зиён етмаган.

Топилмадаги ортиқча туз қатламлари олиб ташлангач, бош Блекинг провинцияси музейига тақдим этилади.

Top