14:39 / 13.08.2015
5262

Google Android операцион тизими учун энг ноодатий мобил иловалар сайтини ишга туширди

Google компанияси Android учун энг ноодатий ва моҳирона ишлаб чиқилган мобил иловалар тақдим этувчи Android Experiments сайти фаолиятини йўлга қўйди.

Шу йўл билан Google нафақат Google Play мобил иловалар дўконига кўпроқ фойдаланувчиларни жалб этмоқчи, балки дастурчиларга ҳақиқий қизиқарли дастурлар аслида қандай бўлишини ҳам кўрсатиб қўймоқчи.

Айни пайтда сайтда жами 20 та мобил илова жойлаштирилган бўлиб, ресурс доимий равишда бойитиб борилади.

Top