17:30 / 13.08.2015
3968

Ўзбекистонлик темир йўлчилар вагонларни таъмирлаш бўйича Қозоғистон бозорининг катта қисмини эгаллашни режалаштирмоқда

Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи яқин йилларда Қозоғистондаги йўловчи вагонларни таъмирлаш бозорида етакчи иштирокчилардан бирига айланишни режалаштирмоқда.

Бир неча кун аввал завод Қозоғистоннинг “Сари-арка” МЧШ компанияси учун илк йўловчи вагонларни таъмирлашдан чиқарди. Хусусан, вагон кузови, юриш деталлари, сув билан таъминлаш ва иситиш тизими, эшиклар ва зинапоялар, электр жиҳозлар ва ички интерьер таъмирланди.

“Қозоғистон компанияси билан шартнома биз учун ушбу мамлакат бозорига кириш ва ўз кучларимизни намоён қилиш учун рухсатнома вазифасини ўтади. Бошқа томондан, бизнинг ҳамкорларимиз биз бажарган ишларнинг юқори даражада эканлиги ва энг мураккаб технологик ишларни бажаришга тайёрлигимизни баҳолай олдилар. Вагонлар топширилгандан кейин биз “Сари-арка” компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муваффақиятли музокаралар ўтказдик. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг бошқа йирик компаниялари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Бу саъй-ҳаракатлар экспорт салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистонга хорижий валюта келишини оширишга имкон беради”, деб айтди завод раҳбарларидан бири.

Top