23:37 / 14.08.2015
3063

Жеб Буш АҚШ махсус хизматларига қийноқлар қўллашга рухсат беришни таклиф қилди

АҚШ президенти лавозимига номзод Жеб Буш сайловларда ғолиб бўлса, АҚШ махсус хизматларига яна қийноқлар қўллашга рухсат бериши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Айова штатида республикачилар олдидаги нутқида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Флорида штатининг собиқ губернаторининг фикрича, мамлакат хавфсизлиги учун маълумотларни олишда қўлланадиган бундай чоралар ўзини оқлайди. Бундан ташқари, Буш ўз акаси – Кичик Жорж Буш маъмуриятининг Ироқ армиясини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Бушнинг айтишича, унинг акаси ҳам бу қарорни хато бўлган деб ҳисобламоқда.
Буш АҚШ президенти Барака Обамани “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши тажоввузкорроқ сиёсат олиб боришга чақирди. Хусусан, у бунда махсус вазифаларни бажарувчи қўшинлардан фойдаланишни ёқлаб чиқмоқда. Унинг фикрича, Обама ўз вақтида Боғдод билан Ироқда АҚШ ҳарбий миссиясининг узайтирилиши бўйича келиша олмагани “ИШИД”нинг кучайишига имкон берган.

Top