08:09 / 15.08.2015
3444

Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 85 нафарга етди

Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги омборхоналардан биридаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 кишига етди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги твиттерда маълум қилди.

China Daily маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 17 мингта хонадон, 1,7 мингта компания ва 675 та дўкон жабр кўрди. Портлаш оқибатида 10 мингдан кўпроқ автомобиль ёниб кетди.

Омборхонада сақланган кимёвий моддалар таркиби ва миқдори ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда. Аввалроқ Хитой портлашдан кейин кимёвий моддалар секторида ялпи текширув ўтказилишини эълон қилган эди.

Top