10:28 / 18.08.2015
2212

"Fergana Cup – 2015" турнирининг бош совринини ўзбекистонлик теннисчилар қўлга киритди

Фарғонада теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги “Fergana Cup – 2015” турнирида ўзбекистонлик теннисчилар ғалаба қозонди.

Турнирнинг ўғил болалар ўртасидаги яккалик баҳсларида учинчи рақамда сараланган Ҳумоюн Султонов ҳал қилувчи мусобақада яна бир ҳамюртимиз Саидаъло Саидкаримовни 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди.

Жуфтликлар ўртасидаги финал баҳсида Амал Султонбеков ва Азизжон Турғунов Шаробиддин Абзалов ва Ҳумоюн Султонов жуфтлигини 6:3, 7:5 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланди.

Қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ўзбекистонлик теннисчи қиз Камола Умарова ва россиялик Камила Раҳимова финалда қозоғистонлик ракетка усталари Гўзал Айнитдинова ва Жибек Қуламбаевани 2:6, 6:2, 11:9 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Top