05:38 / 19.08.2015
3850

Forbes янги iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонларининг савдога чиқиши санасидан дарак топди

Forbes журнали янги iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонлари сотилишининг савдога чиқиши санасидан дарак топди – смартфонлар бир нечта давлатларда 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Савдолар бошланиши ҳақида бирваракайига учта манба – Vodafon алоқа операторининг ишчи ёзишмалари, Япониянинг ITHome сайти материаллари ва Германиянинг Macerkopf блогидан маълум бўлди. Янги қурилмаларни биринчилардан сотиб олиш имкониятига Япония, Германия, Буюк Британия ва АҚШ аҳолиси эга бўлади.

Материаллар муаллифларининг фикрича, Apple ўзининг янги маҳсулотларини намойиш қиладиган анъанавий анжуман 9 сентябрда бўлиб ўтиши ва компания қурилмаларни намойиш қилгандан кейин 10 кун ичида уларни сотувга чиқариши одати борлигини таъкидлаб ўтмоқда.  

Top