16:00 / 20.08.2015
2805

Дуров «ВКонтакте» асосий дата-маркази биносини қарийб 1 млрд рублга сотди

Павел Дуровнинг собиқ ICVA Ltd. Компаниясига тегишли «ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг асосий дата-маркази биносини сотиш бўйича келишув 919 млн рублга баҳоланди, дея хабар берди “Изввестия”.

Мазкур маълумот Mail.Ru Gorupнинг 2015 йил биринчи яримйиллиги учун молиявий ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг маълум бўлди.

Аввалроқ Дуров бино учун икки баробар камроқ олгани тахмин қилинган эди. Ўша пайтда мутахассислар бинони 500 млн рублга баҳолашган.

Бино олди-соттиси “ВКонтакте” бегона дата-марказларга қарам бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаган ижтимоий тармоқнинг янги инвестори DST жамғармаси ташаббуси билан амалга ошди.

Top