20:38 / 20.08.2015
3088

Google Play’да санкцион маҳсулотларни йўқ қилиш ҳақида ўйин пайдо бўлди

Google Play мобиль дастурлар дўконида “Антисанкциялар: импортга ўт қўй” деб номланган, санкцион маҳсулотларни йўқ қилиш ҳақида ўйин пайдо бўлди.

“Россия санкцияларга қарши озиқ-овқат эмбаргосини киритди. Контрабандани ўтказиб юборма – чегарани қулфланган ҳолда ушла. Киритилиши тақиқланган маҳсулотларни уларнинг устига босиб йўқ қил. Давлатдаги ҳар бир ватанпарвар учун мўлжалланган ўйин”, деб айтилмоқда ўйинга берилган изоҳда.

Дўконда ўйинни бепул юклаб олиш мумкин. Ўйин давомида фойдаланувчига мева, сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини уларнинг устига босган ҳолда йўқ қилиш таклиф этилади. 

Top