11:28 / 20.08.2015
3609

Microsoft компанияси Windows 10 шахсий маълумотлар хавфсизлиги бузилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди

Microsoft корпорацияси ОС Windows 10 фойдаланувчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлиги таҳдид остида экани ҳақидаги айбловларни инкор этди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Компаниянинг қайд этишича, Windows 10 фойдаланувчиларга маълумотлар конфедиаллигини бошқариш имконини беради. “Янги операцион тизимда фойдаланувчиларга маълумотлар хавфсизлигини бошқаришнинг бир қанча кўринишлари тақдим этилган. Фойдаланувчи уларни ўзи истаган вақтда ўзгартириши мумкин”, – дейилади компания пресс-релизида.

Компания вакиллари қўшимча қилиб айтиб ўтдики, Microsoft ҳукуматларга фойдаланувчилар маълумотлар контентига мустақил равишда тўғридан-тўғри кириш учун техник имкониятларни тақдим этмайди.

Бундан аввалроқ “Бубнов ва ҳамкорлари” адвокатлик бюроси Россия бош прокурори Юрий Чайкага Windows 10 операцион тизимини шахсий маълумотлар ва абвокатлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши юзасидан ўрганиб чиқишни сўрашган эди. Ҳуқуқшунослар фикрича, Windows 10 фойдаланувчилар шахсий маълумотлари хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Top