19:54 / 20.08.2015
2407

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах таэквондо бўйича олий дан соҳиби бўлди

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах таэквондо бўйича олий ўнинчи дан билан тақдирланди.

“Сизга ўнинчи дан қора камарига эга бўлишдек шарафга эга бўлганим учун раҳмат”, деб айтди Бах. Унинг бу сўзларини Халқаро таэквандо федерацияси расмий сайти келтириб ўтди.

Тарихда бундай олий данга фақатгина ХОҚнинг собиқ президентлари Хуан Антонио Самаранч ва Жак Рогге ҳамда БМТ бош котиби Пан Ги Мун муносиб топилган эди. Бахга мукофотни Халқаро таэквандо федерациясининг раҳбари Чу Чхон Воннинг шахсан ўзи топширди.

Top