07:10 / 21.08.2015
3815

2015 йилнинг июль ойи бутун кузатувлар давомида сайёрамиз тарихидаги энг иссиқ ой бўлди

АҚШнинг океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 2015 йилнинг июль ойини бутун кузатувлар давомида сайёрамиз тарихидаги энг иссиқ ой бўлганини тан олди. Жорий июль ойида ўртача ҳаво ҳарорати 0,81 градусга кўпроқни ташкил қилди.

2015 йил июль ойи 2010 йилдаги рекорд натижани ортда қолдириб, 1880  йилдан бери олиб борилаётган кузатувлар тарихида энг иссиқ ой бўлди.

Об-ҳаво мутахассислари 2015 йил ҳам тарихда энг иссиқ йил бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Top