16:54 / 22.08.2015
2913

Амстердам — Париж поездида отишма содир этган шахс учта давлат махсус хизматлари рўйхатида бўлган

Амстердам — Париж тезюрар поездида отишма содир этган шахс учта Европа давлати махсус хизматларининг қидирувдаги террорчилар рўйхатида бўлган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, жиноятчи Испания, Франция ва Бельгия мамлакатларида қидирувда бўлган террорист ҳисобланади. Қўлга олинган шахс Испанияда яшовчи 26 ёшли марокашлик бўлиб, 2014 йилда Европага Суриядан кўчиб келган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Амстердамдан Париж шаҳрига кетаётган тезюрар поездда эркак киши содир этган отишма натижасида уч киши жароҳат олган эди. Жиноятчи йўловчилар томонидан қуролсизлантирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига топширилган.

Top