17:55 / 22.08.2015
7437

Bloomberg: бир ҳафта ичида дунёнинг энг бой инсонлари 182 млрд доллар йўқотишди

Мазкур ҳафта (2015 йил 17-23 август) дунёнинг 400 нафар энг бой кишиси жаҳон бозорларидаги пасайишлар натижасида 182 миллиард доллар зиён кўрган, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Мазкур кўрсаткич 2014 йил сентябридан буён энг катта пасайиш ҳисобланади.

Қайд этилишича, ушбу рўйхатдан жой олган тадбиркорлар бойлигининг умумий миқдори 3,98 трлн долларни ташкил этади.

Аввалроқ Америка биржалари рекорд даражадаги пасайишлар билан ёпилгани маълум қилинган эди.

Dow Jones саноат индекси 2011 йилдан бери биринчи марта 3,12 фоизга камайиб, 16 460,01 пунктни ташкил этган. Юқори технологияли NASDAQ эса 2,98 фоизга пастлаб, 4732,32 пунктга етган. S&P 500 индекси ҳам 2,70 фоизга тушиб, 1980,85 пунктга қадар қуйилаган.

Top