07:25 / 22.08.2015
1997

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2014/15 йиллардаги мавсумда 55,6 млн евролик операцион фойда олди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби 2014/15 йиллардаги мавсум натижалари бўйича молиявий ҳисоботни чоп этди.

Клубнинг 2014 йил 1 июлидан 2015 йил 30 июнигача даромади 276 млн еврони ташкил қилган (бир йил аввал бу кўрсаткич 260,7 млн евро бўлган). 

Солиқлар тўлангандан кейин “Боруссия”нинг соф даромади 5,5 млн еврони, яъни ўтган йили қайд қилинган соф фойдадан 12 млн евро камроқни ташкил қилган.

Шу билан бирга немис клуби 55,6 млн евро операцион фойда қайд қилган.

Top