10:27 / 22.08.2015
2317

Обама Вашингтон штатида ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда вазият эълон қилди

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон штати ҳудудида давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилди. Бу ҳақда The Guardian нашрида ёзилган.

Обама шунингдек, 13 август куни бошланган ўрмон ёнғинлари таъсирида бўлган ҳудудларга кўмак кўрсатиш ҳажмини кенгайтиришга кўрсатма берган.

Қайд этилишича, ўрмон ёнғинлари Вашингтон штатидан ташқари Монтана, Орегон, Айдахо ва Калифорния штатларида кузатилмоқда.

Австралия ва Янги Зеландиядан ўрмон ёнғинларига қарши кураш олиб боришда катта тажрибага эга мутахассислар гуруҳлари учиб келишган. Аниқлик киритилишича, Австралия 56 нафар, Янги Зеландия эса 15 нафар қутқарувчи мутахассисни АҚШга юборган.

Бироз олдинроқ, Вашингтон штати ҳудудида 3 киши ёнғин туфайли ҳалок бўлиб, 4 киши димиқиш туфайли шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Top