АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Марк Уолшнинг маълум қилишича, КХДР томони Гавайи ороллари ва АҚШнинг Тинч океани ҳудудидаги бошқа объектларини мўлжалга олган ракеталарга эга.
"КХДРда мамлакатимизнинг ғарбий қирғоқларига етиб кела оладиган ракеталар мавжуд. Газеталар ҳам бу ҳақида ҳар куни ёзишмоқда. Улардаги ракеталар Гавайи ороллари ва АҚШнинг Тинч океани ҳудудидаги бошқа обектларига йўналтирилган. Бу бизни жуда хавотирлантирмоқда", дейди Уолш.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея бу ниятларини махфий сақлаётган бўлсада, АҚШ ҳукумати бу маълумотларни билади.