"Спортинг" жамоасининг собиқ ҳужумчиси, анголалик Маскареньяш 78 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида хабар қилинди.
Маскареньяш еврокубокларда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланар эди.
1963-1964 йиллар мавсумида у Кубок эгалари Кубоги турнири финалида "Спортинг" жамоаси таркибида Кипрнинг АПОЭЛ жамоаси дарвозасига 6та гол урган, ўша ўйин португалияликларнинг 16:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Ўша турнирда Маскареньяш жами 11та голга муаллифлик қилганди.
Маълумот учун, Маскареньяш "Спортинг" таркибида 107 ўйинда 80та гол урган. У "Бенфика" ва Португалия терма жамоаларида ҳам тўп сурган.