01:11 / 26.08.2015
2239

ExxonMobil Нью-Жерси ҳукуматига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 225 млн доллар тўлайди

Нью-Жерси суди ExxonMobil компанияси ва Нью-Жерси штати ҳукумати ўртасидаги келишувни маъқуллади. Унга кўра нефть гиганти штатга атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 225 млн доллар товон пули тўлайди.

Нью-Жерси штати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти Техас штати Ирвинг шаҳрида жойлашган ExxonMobil компанияси устидан 2004 йилдаёқ даъво аризаси топширган. Унда компаниянинг Линден ва Бейонн шаҳарларидаги нефтни қайта ишловчи заводлари тупроқни ва ер ости сувларини ифлослантиргани таъкидланган.

Ўтган йили суд ExxonMobil’ни табиатга зиён етказишда айбдор деб топган эди. Кейинроқ томонлар жарима миқдори бўйича келишувга эришганлар.

Top