14:28 / 26.08.2015
2604

Патрушев амалдорларга Google ва WhatsApp’дан фойдаланишни тақиқлаш кераклигини айтди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Владивостокда ўтказилган йиғилиш чоғида Google, Yahoo ва WhatsApp сингари хорижий интернет сервислардан фойдаланиб келаётган амалдорларни танқид остига олди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Патрушевнинг фикрича, амалдорларнинг хизмат масалаларида хорижий ресурслардан фойдаланиш жиддий хавф туғдириши мумкин.

“Бу Россия учун муҳим масала, аммо Узоқ Шарқда масала янада ўткирроқ”, - таъкидлади котиб. У Узоқ Шарқ федерал округи минтақалари губернаторларидан тезлик билан чоралар кўришни талаб қилди.
Бундан ташқари, Патрушев ахборот ҳимояси тизимини такомиллаштириш зарурлигини қайд қилди.

Top