10:30 / 26.08.2015
2560

Японияга Сахалинда ишлаб чиқарилган суюлтирилган газнинг мингинчи партияси юборилди

“Сахалин-2” лойиҳаси доирасида суюлтирилган табиий газнинг навбатдаги партияси Японияга юборилди. Бу ҳақда Sakhalin Energy компанияси матбуот хизмати хабар берди.
“Сахалин жанубида биринчи газ суюлтириш заводи ишга тушганидан буён бу Японияга юборилган мингинчи газ партияси бўлди.

Юбилей партия иккита харидор - Tokyo Electric ва Tokyo Gas’га етказилади”, - дейилади хабарномада.
2009 йил майида Сахалин заводи чиқарган биринчи суюлтирилган газ партияси ҳам айнан Япония компаниялари томонидан сотиб олинган эди. Стандарт партиянинг ҳажми 145 минг кубометрни ташкил қилади.
“Сахалин заводининг асосий харидорлари Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатларидир. Бу бозорлар Сахалинган географик нуқтаи назардан ҳам яқиндир, бу Sakhalin Energy компаниясининг жиддий устунлигидир.

2009 йилдан буён суюлтирилган газнинг 72 фоизидан кўпроғи Японияга, 22 фоизи Жанубий Кореяга юборилди. Бошқа харидор давлатлар қаторида Хитой, Тайвань, Ҳиндистон, Қувайт ва Таиландни айтиб ўтиш мумкин”, - таъкидланди хабарномада.

Top