17:42 / 27.08.2015
3151

2014 йилда Ўзбекистонда одам савдосига оид 1016 ҳолат бўйича тергов олиб борилди

Ўзбекистонда 2014 йил мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан одам савдосига оид 1016 ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилди. 2013 йилда эса бу кўрсаткич 1093тани ташкил этган.

Маълумотларга кўра, 2014 йилда 641 кишига нисбатан суд таъқиби қўлланилган бўлиб, 583 кишига одам савдоси жинояти бўйича ҳукм ўқилган. 2013 йилда эса 597 киши ушбу жиноятни содир этганликда айбланган эди.

Тергов хулосаларига кўра 559 киши қамоқ жазосига ҳукм қилинган, 19 нафар одам савдогари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган. 2013 йил давомида эса мазкур жиноятда айбдор деб топилган 583 киши қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

583 нафар судланган ва қамоқ жазосига лойиқ деб топилган қонунбузарнинг 130 нафарига кейинчалик шартли муддат ҳукми қўлланилди.

2014 йилда Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мавжуд одам савдосига қарши кураш бўлимлари фаолиятини қайта ташкил этиб, ҳар бир ҳудудий бўлинмада одам савдоси масалалари бўйича шуғулланувчи ходимлар сонини оширди.

Top