21:20 / 27.08.2015
4306

Қозоғистон “Жат” фильмини “Оскар” мукофотига номзод сифатида қўйди

Даштларнинг оғир шароитларида яшаган қозоқ кўчманчилари ҳақида сўзловчи 105 дақиқали “Жат” (“Ёт”) фильми “Оскар” мукофотига номзод сифатида қўйилди.

Ермек Турсунов томонидан суратга олинган ушбу фильм “Оскар” мукофотининг “Энг яхши хорижий фильми” йўналиши учун номзоди қўйилди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter нашрига иқтибос келтирган ҳолда “Vласть” нашри.

“Жат” фильмининг премьераси Торонтодаги Халқаро кинофестивалда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Фильм инглиз тилида Stranger номи билан чиқарилади.

Top