23:02 / 31.08.2015
7017

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби: Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият КХШТ давлатларининг ёрдамини талаб қилмоқда

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини қайд қилиб ўтди. Бу ерда ташкилотнинг қолган давлатлари ёрдамини талаб қилаётган номақбул вазият юзага келмоқда.

“Бугунги вазиятдан Тожикистонга ёрдам бериш кераклиги аён бўлмоқда. Бу вазият жуда ҳам нотинч. Ҳудуднинг катта қисми толиблар томонидан назорат қилинмоқда”, деб айтди Бордюжа.

Бордюжанинг айтишича, ҳамкорлар томонидан ёрдам ошириб борилиши керак, чунки Тожикистон Марказий Осиёга кириб бориш йўлидаги бош пост ҳисобланади. “Ишонаманки, бу ёрдам кўпайтирилади. Бундай чоралар қабул қилинмоқда. Россия Қуролли кучлари ва бошқа ҳамкорлар томонидан ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда”, деб айтмоқда Бордюжа.

Бордюжа айни пайтда Тожикистонга чегара қўшинлари учун ходимлар тайёрлаш, жанговор бўлинмаларни тайёрлаш, техник воситалар ва қурол билан таъминлаш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда. Тожикистон ва Россиянинг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш федерал хизмати, Федерал миграция хизмати, чегара хизмати билан биргаликда операциялар ўтказилмоқда. “Буларнинг барчаси хавфсизликни кучайтириш учун хизмат қилади”, деб айтди КХШТ бош котиби.

Top