11:26 / 01.09.2015
2233

АҚШ Давлат департаменти Ҳиллари Клинтоннинг 7 минг саҳифалик ёзишмаларини эълон қилди

Қўшма Штатлар Давлат департаменти собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг йирик ҳажмли ёзишмаларини эълон қилди, деб ёзади Wall Street Journal.

7 минг саҳифалик ёзишмаларнинг 150 саҳифачаси таҳрирланган бўлиб, уларда ошкор этилиши тақиқланган маълумотлар бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ўтган ҳафтада Клинтон расмий мулоқот учун шахсий почтасидан фойдаланганида ҳеч қандай қоидаларни бузмаганини, бироқ ҳозирда буни ўринсиз амалга оширганини тушуниб етганини маълум қилган эди.

Top