23:19 / 03.09.2015
5740

Чехиянинг “Баник” клуби бош мураббийи ўз футболчиларини кубок мусобақасидан чиқиб кетгани учун антиқа йўл билан жазолади

Чехиянинг “Баник” клуби бош мураббийи (Чехия олий лигасида охирги ўринни эгаллаб турибди) ўз жамоасининг мамлакат кубоги мусобақасидан чиқиб кетгани учун уни антиқа йўл билан жазолашга қарор қилди. “Баник” мусобақада “Искра Римаржов” яримпрофессионал клубига имкониятни бой берди. 

Бош мураббий қарори билан жамоа футболчилари 5 кун давомида 7 дан 9 гача жамоа базасининг қурилиш ишларида ёрдам берадиган бўлдилар.

“Бу бизнинг ўйинчиларимизга ўз профессионал мажбуриятларига қандай муносабатда бўлиш кераклигини билишларига имкон беради. Шу билан бир вақтда улар ўзлари ютқазган клуб футболчилари қандай яшашларини англайдилар”, деб айтди бош мураббий Радомир Корижар.

Top